Бу йил эронлик мусулмонлар Саудия Арабистонида умра зиёратини амалга ошира олмайди. Бу ҳақда Эрон Ҳаж ва умра департаменти раҳбари Ҳадид Муҳаммади маълум қилди, дейилади Islam-today хабарида. Амалдорнинг сўзларига кўра, бу “сиёсий сабабларга” ва Эрон ҳамда Саудия ўртасидаги мавжуд келишувларнинг бекор бўлгани билан боғлиқ. “Эронлик мусулмонларнинг умра сафарига бориши қўшимча музокараларни тақозо этади”, – дейди Муҳаммади. […]