UzTrade савдо майдончасини кенг кўламдаги модернизация кутмоқда
Ҳозирги вақтда ресурс Ўзбекистон компаниялари томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар каталогини ифода этади, экспорт контрактларини тузиш шартларини ишлаб чиқарувчилар билан муҳокама этиш имкони билан.
Модернизациядан сўнг платформада экспорт-импорт операциялари контрактация жараёнлари билан бутунлай қоғозсиз шаклда бошқариш мумкин бўлади.
Лойиҳани амалга оширилиши Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги тузилмасига кирган “Ўзтрейд” компанияси томонидан Кореянинг KTNET компанияси (Korea Trade Network) ва Корея Халқаро савдо ассоциацияси (KITA, Korea International Trade Association) билан имзоланган электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома доирасида амалга оширилмоқда.