Қорақалоғистоннинг Беруний туманида яшовчи аҳоли вакиллари Қурбон ҳайити арафасида тумандаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳига келувчилар кўпайгани, қурбонликка олиб келиб сўйилаётган чорва моллари ва паррандаларнинг чиқинди-ахлатлари кўмилмасдан сасиб, атроф-муҳитни булғаётганини айтишмоқда. Айтилишича, бу ерда ҳар куни 300 – 350 қўй, 1000нинг атрофида товуқ сўйилади.