Трамп трансгендерларнинг армияда хизмат қилишини тақиқлади
Бу ҳақда Оқ уй расмий саҳифасида 25 август куни маълум қилинди.
Бундай қарор “тиббий хизмат учун катта миқдорда ҳаражатлар ажратилишининг олдини олиш” мақсадида қабул қилинган.
Қўшма Штатларнинг аввалги президенти Барак Обама 2016 йилда трансгендерларнинг армияда хизмат қилишини тақиқловчи қонунни бекор қилган эди.
АҚШнинг 1 миллион 300 минг кишилик армиясида, турли ҳисоб-китобларга қараганда, 2,5 мингдан 7 минггача транссексуал хизмат ўтаётгани айтилади.