Бош вазир Абдулла Арипов Халқаро пресс клуб маркази раҳбари Шерзод Қудратхўжаев олиб бораётган, ижтимоий муаммолар ёритилаётган жонли кўрсатувларини танқид остига олиб, уни “ҳаддидан ошиб кетганликда” айблади. Журналист олиб бораётган жонли мулоқотлар тақиқланди. Бу ҳолатни журналистлар 25 йиллик уйқудан кейин энди уйғонаётган ўзбек журналистикасини яна бўғишга ҳаракат сифатида баҳолашмоқда.