Эрон собиқ президенти мухолифатчиларни уй қамоғидан озод этишга чақирди
20 август куни ўз веб сайтида бу борадаги мурожаатни эълон қилган Хотамий Хаманеи мухолифат лидерлари Меҳди Каррубий ва Мир Ҳусайн Мусавийларни уй қамоғидан озод этиш масаласига таъсир кўрсата олиш салоҳиятига эгалигини ва бу таъсир уларнинг озод этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини ёзди.
Мухолифат лидерлари Меҳди Каррубий, Мир Ҳусайн Мусавий ва унинг хотини Заҳро Раҳнавард 2011 йилнинг февралида уй қамоғига олинган эди.
Улар 2009 йилдаги президентлик сайлови натижаларини яроқсиз деб топишни талаб қилган эдилар.