Туркиянинг Қўжаэли (Kocaeli) шаҳрида Ўзбекистон ватандошларини уй супуриш ва касалга қараш каби ишлар учун чақириб, фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Туркиядаги Дўғон ҳабар агентлиги (DHA) тарқатган маълумотга кўра¸ Қўжаэли полицияси 17 август, пайшанба куни ўтказган рейд давомида жинсий қулликда тутилган Ўзбекистон ватандошлари озод қилиниб мамлакатига қайтарилган.