Тошкент чинни заводи ўрнида "Янги Олмазор" қурилади
Бош вазир Абдлла Арипов имзолаган мазкур қарор 7 июлда қабул қилинган. Қарорда таъкидланишича, “Янги Олмазор” мажмуаси 2018 йил охиригача қуриб битказилиши лозим.
Мажума еттита тўққиз қаватли уйдан иборат бўлади. Уйлардан бири Германиянинг Vollert ширкати томонидан ишлаб чиқарилган янги замонавий энергиятежамкор технологияни қўллаган ҳолда тажриба сифатида барпо этилади.
Квартиралар ёш оилалар, эскирган уйларда яшаётган аҳоли вакиллари ва турар-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд одамларга берилади.
“Янги Олмазор” жисмоний шахслардан квартира нархининг 25 фоиз миқдорида олинадиган бадаллар, давлат бюджети ва бошқа манбалардан олинадиган маблағлар ҳисобидан бунёд этилади.