Ўзбекистон президенти 17 июль куни аҳолини арзон дори билан таъминлашга оид яна бир қарор чиқарди. Шавкат Мирзиёев бундан қарийб 9 ой муқаддам, 2016 йилнинг 31 октябрида ҳам худди шу соҳага оид қарор қабул қилган ва сўнгги ойларда мамлакат фармацевтика бозорида ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари тақчиллиги юзага келган эди.