Европага иккинчи расмий сафарини амалга ошираётган АҚШ президенти Доналд Трамп Польшага борди ва президент Анжей Дуда билан учрашди. 6 июл куни унинг Варшавада Марказий ва Шарқий Европа давлатлари лидерлари билан учрашиши кутилмоқда. Сўнгра Трамп "Катта йигирмалик" саммитида қатнашиш учун Германияга боради ва Россия президенти билан юзма-юз учрашади.