Трамп Шимолий Кореянинг ракета синовига жавобан "анча кескин чоралар" кўриши мумкин
6 июлда Варшавада гапирган Трамп барча мамлакатларни Шимолий Кореянинг “жуда жуда ёмон рафтори”га қарши бирлашишга чақирди.
"Уларнинг бундай рафтори уятлидир, - деди Трамп Шимолий Корея раҳбарлари ҳақида гапираркан. – Аммо улар жуда хавфли ҳаракатарни қилишмоқда ва бунга қарши бир нарса қилиниши керак."
5 июлда АҚШнинг БМТдаги элчиси, Никки Ҳилей, “агар керак бўлса”, АҚШ Шимолий Кореяга қарши “сезиларли ҳарбий куч” ишлатишини айтганди.