Бош офиси Лондонда жойлашган BBC жаҳон хизматининг ўзбек шўъбаси 5 июль куни “бир муддат танаффусдан сўнг¸ Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида” эканини эълон қилди. Шу муносабат билан Тошкентдаги мухбирлик бюросига танлов эълон қилган BBC, бу қайтиш санасини ҳозирча билдирмади.