Мирзиëев бозордаги нархларни назорат қилувчи ҳукумат комиссияси тузди
Ҳозирча расмий сайтларда эълон қилинмаган бу қарор мазмунига оид 28 июнь куни маҳаллий нашрларда тарқаган хабарларга кўра¸ президент буйруғи билан Бош вазир Абдулла Арипов раислигида асосий истеъмол маҳсулотлари нархини мониторинг ва назорат қилиш бўйича республика ва ҳудудий комиссия ташкил этилади.
Шунингдек¸ Ўзбекистонда гўшт, ëғ, дон маҳсулотлари, ун, картошка, сабзи, пиёз ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнингички бозордаги нархларни барқарорлаштиришга ëрдам берувчи махсус жамғарма тузилади.
Мазкур жамғарма ички бозордаги талаб ва таклиф ўртасидаги кескин номутаносибликни тартибга солишни молиялайди.
Айни пайтда президент қарорида ҳукумат раҳбарига Ўзбекистонга асосий истеъмол маҳсулотларини давлат буюртмаси бўйича импорт қилишни рақобат асосида ташкил этишни таъминлаш вазифаси ҳам юклатилган.
Жорий йил баҳорида Ўзбекистон бозорларида картошка тақчиллашгани ортидан бу маҳсулот нархи кескин ошиб кетган эди.