Маҳкама беш шахсни Борис Немцовни ўлдирганликда айбдор деб топди
Немцов ўлдирилишига алоқадорликда айбланаëтган яна тўрт шахс – ака-ука Анзор и Шадид Губашевлар¸ Тамерлан Эскерханов ва Ҳамзат Бахаевлар ҳам Дадаев билан бирга ҳаракат қилганликда айбланди.
Тергов давомида ўз айбига иқрор бўлиб кўрсатма берган Дадаев ва Губашевлар¸ маҳкамада бу кўрсатманинг қийноқлар остида олинганини билдириб¸ ўз айбига иқрор бўлишни рад қилди.
Бешала судланувчи устидан чиқариладиган ҳукмнинг 11 июлда эълон қилиниши кутилмоқда.
2016 йил октябрида бошланган маҳкамада Чеченистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ хизматчиси Руслан Мухуддинов қотиллик ташкилотчиси ва буюртмачиси деб эълон қилиниб¸ халқаро қидирувга берилди.
Немцов оиласи ва маслакдошлари эса қотилликка Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг бевосита алоқадорлиги ва унинг асосий ташкилотчиси «Шимол» батальони раҳбарининг собиқ ўринбосари Руслан Геремеев эканини айтиб келмоқда. Аммо тергов давомида Геремеев бирор марта сўроққа чақирилмаган.
Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февралида Кремль қаршисидаги кўприк устида отиб ўлдирилган эди.