Жорий ҳафта Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари синов тариқасида хориж валютасини бозор нархида сотиб олиш ва сотиш амалиëтларини бошлади. Озодлик суҳбатлашган мустақил мутахассислар “Асакабанк” платформасида ўтказилаëтган бу пилот лойиҳани яқин келажакда валюта эркин конвертациясига ўтиш “репетицияси” деб атадилар.