Лондондаги масжид олдида ҳужум оқибатида бир киши ўлди, бир киши ҳибсга олинди
Воқеа гувоҳларининг айтишича, ҳодиса Финсбери-парк масжиди ёнида мусулмонлар таровиҳ намозидан чиққан вақтда юз берди.
Лондон полициясининг айтишича, ҳодисага алоқадор кўрилган 1 шахс ҳибсга олинган.
Британия Мусулмонлар Кенгаши фургоннинг атайлаб одамлар устига юрганини айтади.
Ҳодиса жойига полициянинг махсус қуролли бўлинмаси юборилган.