Афғонистоннинг Кописо вилоятида Миллий қаршилик жабҳаси (МҚЖ) вакиллари билан бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида “Толибон” ҳаракатининг уч жангариси ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган. Жабҳа матбуот маркази томонидан тарқатилган бу маълумот юзасидан “Толибон” ҳаракати ҳали изоҳ берганича йўқ.