Туркия ва араб давлатлари исломофобия масаласини муҳокама қилди
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Миср, Ироқ ва Саудия Aрабистонидан ҳамкасблари билан Европада кузатилаётган исломофобия ва Қуръонни таҳқирлаш ҳаракатларига қарши биргаликда кўрилишги лозим бўлган чора-тадбирларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “РИA Новости”.
Фидан пайшанба куни Ироқ, Саудия Aрабистони, Миср ташқи ишлар вазирлари Фуад Ҳусайн, Файсал Ол Соуд ва Самиҳ Шукрий билан телефон орқали мулоқот қилган.
“Музокара чоғида Европада кучайган исломофобия ва исломга қарши нафрат туйғуси, хусусан, Ироқнинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръони Каримга уюштирилган жирканч ҳужум силсиласида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳаракати ва биргаликда кўриладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди”, – дейилади вазирлик хабарида.
Мулозим шу куни Ливия Миллий бирлик ҳукумати Бош вазири Aбдулҳамид Дбейба билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида ҳам исломофобия мавзусини кўтарди. Ҳар икки сиёсатчи Стокгольмдаги ҳаракатни қоралади.