Шифохоналарга мурожаатлар кўпайиши мавсумий касалликлар билан боғлиқми?
Қиш фаслида шифохоналарга мурожаатлар сони бошқа даврларга нисбатан кўпаяди. Бу мавсумий ва травматологик касалликлар авж олиши билан боғлиқ.
Дониёр Алимов,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори:
Об-ҳаво совиб, ерлар музлаши оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари ва енгил жароҳатлар сони 40 фоизгача ортади.
Сўнгги ҳафталарда марказимизнинг травматология ва нейрохирургия қабул бўлимига мурожаатлар сони иссиқ мавсумга нисбатан қарийб 2 баробар, яъни суткасига 70-80 тадан 130-140 тага кўпайган. Беморларнинг катта қисмини эҳтиётсизлик оқибатида кўча-кўйда сирпаниб йиқилган нуроний ва мактаб ёшидаги болалар ташкил қилади.
Шу боис ота-оналар ва ўқитувчилар ўғил-қизларга қиш мавсумида жароҳатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришлари шарт.
Ёши улуғ инсонлар ер музлаган пайтда ўта эҳтиёткорлик билан ёки кузатувчи ёрдамида ҳаракатланишлари лозим.
Ҳайдовчилар ва пиёдалар йўл-транспорт хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишлари, айниқса тезликни оширмасликлари зарур.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
Удалить