Гулистонда бир ёшли боласини 17 минг долларга сотган аёл ушланди
Қайд этилишича, тезкор ходим харидор сифатида Гулистондаги Халқлар дўстлиги кўчасида фуқаро А.У. билан учрашиб, унга бола учун келишилган пулни берган.
Тезкор тадбир давомида аёл пулларни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатда юзасидан департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.