COVID-19 бўйича 165та янги ҳолат. Соғайиш кўрсаткичи 53 фоизгача камайди
Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 54 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 199 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ, вазирлик Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли аёлнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этганини маълум қилганди.