Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Йил бошидан бери 3,5 мингдан ортиқ шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди

Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 17 251 нафар шахсга нисбатан 13 990 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2019 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 8 фоизга, ишлар бўйича эса 2 фоизга камайган.



Жумладан, 363 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 12 748 нафарни ташкил этиб, шундан 3 896 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 8 852 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 545 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 11 401 нафари эркаклар, 1 347 нафари аёллар, 4 954 нафари ёшлар, 257 нафари вояга етмаганлар ва 396 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.



Шунингдек, 1 455 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди, 10 331 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 3 234 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди, 2 505 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.



115 нафар ёшларга, 23 нафар аёлга ва 386 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.



Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан айрим жиноят турлари, хусусан, қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш, одам савдоси, мансаб сохтакорлиги, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби жиноятлар учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.



Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3 535 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.



Етказилган 118,5 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 1 319 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.



3 646 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 26,1 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.



Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 808 нафар шахсга нисбатан 661 та иш кўриб чиқилди. 519 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинди ва 197 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus