Асаби бўшлар кўрмасин! Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида футболчи оғир жароҳат олди (+видео)
Бразилия иккинчи дивизионининг 17 турида «Вила Нова» мусобақа пешқадамаларидан бири «Спорт Ресифи»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Баҳснинг охирги дақиқаларида мезбонлар ҳужумчиси Бруно Мезенга рақиб билан тўп учун курашда, майдонга ноқулай тушиши оқибатида қўлини қайириб, синдириб олди. Натижада Мезенгага майдонда биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва у шифохонага олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг кўп йиллик сардори Карлес Пуйоль ҳам шу каби ҳолатда жароҳат сабаб кейинчалик футбол билан ҳайрлашганди.