Кубокни энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланган "Пахтакор" ушбу мусобақада 12-соврини учун юришни чорак финалда давом эттиради. "Сурхон" билан тошкентликлар 2003 йил кубок баҳсларида тўқнаш келган. Ўшанда Термизда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган "Шерлар" Тошкентда ушбу рақибни 7:1 ҳисобида тор-мор этишганди. Ўша мавсумда "Пахтакор" кубокка эга чиққан. Аввалги босқичда Шота Арвеладзе "Яшнобод"дан 5:0 ҳисобида устун келди. Термизликлар эса ўз майдонида "Локомотив"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Тошкентда "Сурхон"га қарши охирги ўйин 2004 йил чемпионат доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда "Пахтакор" 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 15 йилдан кейин жамоалар яна пойтахтда тўқнаш келишади. "Пахтакор" ва "Сурхон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал ўйини "Пахтакор" стадионида 22 август, пайшанба куни соат 19:00да бошланади. "ПАХТАКОР" - "СУРХОН" Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Ҳусан Музаффаров. Назоратчи: Олег Дачев. Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов. Манба: Sports.uz