Тошкент шаҳрида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Қурбонлар бор…
Сўнгги хабарларга қараганда, шу йил 13 июл куни кечаси соат 03: 30 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 35 ёшли Т. Н. бошқарувидаги «Матиз» автомобили ҳаракатда бўлган «МАN» юк машинасининг орқа тарафига катта тезликда бориб урилган. Оқибатда «Матиз» ҳайдовчиси ҳамда салонда бўлган 32 ёшли Ж. З. ўша жойнинг ўзида оғир жароҳат олиш туфайли ҳалок бўлди.
Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Аммо шу ўринда савол туғилади. Автоҳалокатда юз фоиз «Матиз» ҳайдовчиси айбдор бўлган. Юк машинаси ўз йўлида кетаётган бўлса, жиноий иш кимга нисбатан очилди?
Астағфирилло!!!