Гулистонда 21 ёшли қизни бўғиб ўлдиришди… (Юраги заифлар ўқимасин)
Шу ҳақда республика бош прокуратураси вакиллари расман маълум қилган.
Маълумотга кўра, шу йил 15 июн куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида яшовчи 1993 йили туғилган А. И. исмли эркак Гулистонда истиқомат қиладиган 21 яшар У. А. ни квартирасида ухлаб ётганидан фойдаланиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган боғич ёрдамида бўғиб ўлдирган. Кейин эса марҳумага тегишли бир жуфт тилла зирак, тилла занжир, пластик карточка, «Samsung Galaxy» маркали смартфонни ўмарган-у, ғойиб бўлган.
Албатта, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларининг саъй-ҳаракатлари билан қотил қўлга олинди ва айбини бўйнига олди. Айтишича, қизни рашк туфайли ўлдиришга қарор қилганмиш. Қандай сабаб билан ўлдирган бўлмасин, у қилмишига яраша албатта жазосини олажак.
Тергов жараёни давом этмоқда.