Арсеналнинг собиқ футболчиси Тео Уолкотт Челси сардори Рисс Жеймснинг ютуқларини юқори баҳолади. Мовийларнинг ўнг қанот ҳимоячиси, ярим ҳимоя позициясида ўйнаб, якшанба куниги дербида Арсеналга қарши ўйинда ўзини кўрсатди.
У голли пас берди ва учрашув 1:1 ҳисобига якунланди. "Мени Жеймснинг шахсий ривожи ҳақиқатдан ҳам қувонтирмоқда – унда лидерлик фазилатлари яққол сезилади.
Олдинроқ одамлар уни жамоа сардори бўлишга лойиқми, деб сўрашганди. Арсеналга қарши ўйинда у бу мақомга ҳақли эканлигини исботлади"... Читать дальше...