Марказий банк маош эркинлигини таъминлайди
Ўзбекистонда фуқароларни «маош қуллиги»дан халос этиш ва янги молиявий технологиялар хизматларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ўзгаришлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 27 ноябр куни тасдиқланган финтехни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган.
Ҳужжатга кўра, 2025 йил декабрь ойигача Марказий банк фуқароларга маошни олиш учун банк ёки тўлов тизимини ўзлари танлаш имконини берадиган механизмни яратади. Бу мижозларга кўпроқ эркинлик бериб, банклар ўртасидаги рақобатни кучайтиради. Читать дальше...