Француз ярим ҳимоячиси Адриан Рабио Италия чемпионатига қайтди ва Рафаэл Леау сўнгги вақтларда сезиларли даражада ўсганини таъкидлади. Рабионинг айтишича, у "Ювентус"да ўйнаган вақтлари билан солиштирадиган бўлса, Леау "Милан"да илк қадамларини қўйган даврга нисбатан жиддий ўзгаришларга эришган.
"У машғулотларда жуда кўп меҳнат қилмоқда. Ҳужум билан бирга ҳимояда ҳам зўр ишламоқда.
Бундай истеъдоднинг ўз меҳнатидан уялмасдан ҳаракат қилиши ёқимли. "Ювентус"даги даврим билан солиштирсам, у жиддий ўсди", – деди Рабио pianetamilan.