Рэшфорд жорий мавсумда 15 голга ҳисса қўшди
Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"дан "Барселона"га ўтганидан сўнг ўз ўйинини янги босқичга олиб чиқди. 28 ёшли футболчи якшанба куни Англия терма жамоасининг Албанияга қарши ўйинда 75-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 82-дақиқада Гарри Кейнга голли узатма бериб, ўйиннинг якуний ҳисобини 2:0 қилиб белгилади.
Рэшфорд жорий мавсумда "Барселона" ва Англия терма жамоаси учун жами 15 самарали ҳаракатни амалга оширди: 7 та гол ва 8 та голли пас. Англия терма жамоаси саралаш босқичида барча 8 ўйинда ғалаба қозониб... Читать дальше...