Жанубий Корея собиқ президенти ҳарбий ҳолат бўйича ҳибсга олинди
Жанубий Кореяда сиёсий майдон яна шиддат билан қизиб бормоқда. Мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлга нисбатан янада жиддий чора кўрилди — Сеул шаҳри суди уни иккинчи марта ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди, деб хабар берди Yonhap агентлиги.
Бу қарор мамлакатда шов-шувли ҳарбий ҳолат иши бўйича қабул қилинди. 2024 йил декабрида Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этган эди ва бу ҳолат нафақат парламент, балки жамоатчилик томонидан ҳам қаттиқ танқид қилинган. Натижада, у импичментга учради ва 2025 йил январ ойида ҳибсга олинди. Читать дальше...