Лерой Сане "Галатасарой"да: Туркиянинг янги юлдузи расман етиб келди!
Туркиянинг энг таниқли ва мухлислари кўп жамоаси — “Галатасарой” бу ёзда трансфер бозорини яна тўлқинлантирди. Бир неча йиллар давомида “Бавария” сафида ўз ўрнини топган, Германия терма жамоаси аъзоси Лерой Сане энди истанбулликлар сафида тўп суришга тайёрланмоқда.
Маълумотларга кўра, Лерой Сане клуб билан барча шартлар бўйича келишувга эришди ва Туркияга етиб келди. Ушбу трансфер катта эҳтимол билан яқин кунларда расман эълон қилинади. Сане тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, янги клубида афсонавий 10-рақамни қабул қилиши кутилмоқда. Читать дальше...