Европа лигаси финалида “Тоттенхэм” жамоаси “Манчестер Юнайтед”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, кўплаб мухлислар ва экспертларнинг интизори бўлган кубокни боши узра кўтарди. Бу ғалабага муносабат билдирган машҳур футбол таҳлилчиси, “Юнайтед”нинг собиқ юлдузи Рой Кин “CBS Sports” студиясида муҳим мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
“Бу мавсумда “Тоттенхэм” турнирларга энг зўр услубда кириб келмаган бўлиши мумкин, аммо у муҳим эмас. Охир-оқибат, натижа гапиради – улар финални ютиб, кубокни қўлга киритишди”, – деди Рой Кин. Читать дальше...