Тоттенхем Европа Лигасининг янги чемпиони бўлди (видео)
Европа Лигаси финалида “Тоттенхем” “Манчестер Юнайтед”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди, деб Zamin.uz хабар берди.
Учрашувнинг ягона голи 42-дақиқада Бреннан Жонсон томонидан киритилди. “Манчестер Юнайтед” бутун ўйин давомида устунлик қилган бўлса-да, бу голга жавоб қайтара олмади.
Ўйин статистикаси:
• Зарбалар: Тоттенхем — 3, Ман Юнайтед — 14.
• Аниқ зарбалар: Тоттенхем — 1, Ман Юнайтед — 5.
• Тўп назорати: Тоттенхем — 27%, Ман Юнайтед — 73%.
• Паслар: Тоттенхем — 185, Ман Юнайтед — 493. Читать дальше...