OpenAI 1,09 млрд сўм солиқ тўлади ва ТОП-5га кирди
OpenAI 2025 йил 8 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда расмий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди, деб АйPulatov Telegram канали хабар берди. Компания жорий йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига 1,09 миллиард сўм (тахминан $84 000) миқдорида солиқ тўлаган.
Ўзбекистондаги обуначилардан ойлик ўртача тушум $236 000 атрофида бўлиб, ChatGPT иловаси 2025 йил апрел ойида юклаб олишлар бўйича ҳам Android, ҳам iOS платформаларида 1-ўринни эгаллади.
2024 йил давомида Ўзбекистондан ChatGPT сайтига 42,73 миллион марта ташриф буюрилган. Читать дальше...