Халқаро IQ реестри дунёнинг турли мамлакатларидаги ўртача IQ (Intelligence quotient, интеллект коэффициенти – инсон ақл даражасининг миқдорий баҳоси) маълумотларини эълон қилди.
Биринчи ўрин 107,43 балл билан Хитойга насиб этган бўлса, Ўзбекистон 96,98 балл билан рўйхатдаги 127 давлат ичида 69-ўринни эгаллади. Дунё бўйича ўртача IQ 100 баллни ташкил қилади.
Рейтинг муаллифлари таъкидлашича, тадқиқот 2024 йилда ушбу сайтда бир хил тестдан ўтган бутун дунё бўйлаб 1,4 млн киши маълумотларига асосланган. Читать дальше...