Автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бериш таклиф қилинмоқда
Фото: «Новости Узбекистана»
«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталида хусусий транспорт воситаларининг ойналарини қисман қорайтиришга рухсат бериш таклифи илгари сурилди, деб ёзади Хабар нашри.
Мурожаатчининг фикрича, Ўзбекистон иссиқ иқлимли мамлакат бўлгани учун орқа ўриндиқда ўтирган болаларга дим ва иссиқ ҳаво салбий таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, қуёш нуридан ҳам зарарланишлари эҳтимолдан холи эмас. Айниқса, машина ойнасига парда тутиш ҳам тақиқланган бир пайтда, дейилади мурожаатномада. Читать дальше...