Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Адлия вазирлиги 60 000 долларлик маош масаласига аниқлик киритди

[Оммавий ахборот воситаларида] “чет элдан келадиган юқори малакали ва малакали мутахассисларга ДАВЛАТ ТОМОНИДАН 60 минг доллар ойлик тўланар экан, деган умуман асоссиз ва мантиқсиз фикрлар билдирилган. Юқори ойлик тўлашни ташкилотларнинг ўзи ҳал қилади, бу чет эллик мутахассис ва иш берувчининг ўзлари ҳал қиладиган масаладир. Давлатнинг бу жараёнга алоқаси йўқ”, дейилади Адлия вазирлиги баёнотида.


Маҳаллий ОАВ, хусусан “Халқ сўзи” газетаси Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар қилган эди.


Қарорга таянган ҳолда газета бундай ёзган:


“Юртимизда юқори малакали мутахассислар, деб халқаро рейтингда биринчи 1000 таликка кирадиган олий таълим муассасаларини битирган, мутахассислиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга чет эл фуқаролари тан олинадиган бўлди. Уларга Ўзбекистон Республикасида йилига 60 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи белгиланади.


Малакали мутахассислар, деганда эса олий маълумотли, мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга чет эл фуқаролари тушунилади. Уларнинг йиллик ойлик маоши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этиши мумкин”.


«Халқ сўзи”нинг бу маълумотига таяниб, Озодлик ҳам хабар берган эди.


Адлия вазирлиги Президент қарори нотўғри талқин қилинишининг олдини олиш мақсадида, ўз баёнотида қуйидаги шарҳни берган:


Жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.


Қарорнинг мақсади бугунги кунда иқтисодиётимизни ривожлантириш учун зарур бўлган хорижий мутахассисларни Ўзбекистонга кенг жалб қилиш, жалб қилганда ҳам хориж давлатининг ҳар қандай фуқаросини эмас, балки фақат малакали ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилишдир.


Ўзбекистонга жалб қилиниши кутилаётган ходимлар юқори малакали ва малакали чет эл мутахассислари деб аталувчи иккита категорияга бўлинди.


Бунинг асосий сабаби, агарда ушбу қарорда белгиланган мезонларга мос келадиган чет эллик давлатимиздаги ташкилотлар таклифига биноан меҳнат қилиш учун келса ва белгиланган талабларга жавоб берса, улар бир қатор имтиёзларга эга бўлади.


Бу имтиёзлар мамлакатимиз фуқаролари фаолиятига, уларнинг мақомларига ёки бошқа муносабатларига умуман алоқаси бўлмаган масалалардир.


Жумладан, ушбу 2 та категорияга мос келган мутахассис (юқори малакали ва малакали):


– Ўзбекистонга келиш ва ишлаш учун рухсатномаларни олишда енгилликлар белгиланди (олдин 2 та рухсатнома олиш керак бўлган), рухсатномалар учун тўловлар камайтирилди, муддати 3 йилгача узайтирилди (аввал ҳар йилда бир марта қайтадан олишга мажбур бўлган);


– ўриндошлик асосида Ўзбекистон ҳудудида ишлаши мумкин бўлди;


– Ўзбекистонга келиш учун виза эса меҳнат шартномасида кўрсатилган муддатга бериладиган бўлди, муддатни узайтириш учун чет элга чиқиб, ариза бериш шарт эмас, яъни Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб, кейин яна қайтиб кириш мажбурияти йўқ;


– меҳнат шартномаси муддатига ходимнинг ўзига ва оила аъзоларига Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади (вид на жительство).


Яъни, ушбу келтириб ўтилган ва қарордаги бошқа имтиёзлар манзилли равишда Ўзбекистон учун энг керакли мутахассисларни жалб қилиш учун белгиланган. Бу тажриба кўплаб мамлакатларда жорий этилган.


Оладиган маош миқдори ва бошқа юқори талаблар эса, Ўзбекистонда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, инвесторлар ёки бошқа ташкилотлар томонидан тартибсиз равишда чет элдан ҳар хил мутахассисларни жалб қилишни олдини олиш мақсадида киритилган.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus