Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Мажбурий ижро бюросини давлат инспектори фирибгарликда айбланмоқда

Нафс куйига тушиб, фирибгарлик йўлини тутган кишининг бир куни боши албатта мулзам бўлади. Мақсаджон Зокиров ҳам бугун қаттиқ пушаймонда. Энди эса кеч...

У Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлимида электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди. Вазифаси ҳудудлардаги газ, электр каби коммунал хизматлардан фойдаланганда юзага келган қарздорликни ундириш, улгуржи истеъмолчилардан аввалдан тўловларни амалга оширишни таъминлаш, энергия ресурсларидан юзага келган қарздорликни тўламаган тақдирда тармоқдан уздириш, улардан ноқонуний фойдаланилганда эса далолатнома расмийлаштириш ва чора кўришдан иборат бўлган.

М.Зокиров қўқонлик А.Тиллаев (исм-фамилияси ўзгартирилган)ни яхши биларди. Унинг хонадонидаги электр ҳисоблагич шаҳар электр таъминоти корхонасидаги базага киритилмаганидан ҳам хабардор эди. Бундан бир йил муқаддам А.Тиллаевнинг хонадонига борган Мақсаджон сарфланган электр қарзини унга тўлашини айтади. Ҳудуд назоратчисининг "3 миллион қарзингиз бор" деган гапидан кейин хонадон соҳиби бунинг сабабини сўрайди. Назоратчи эса ушбу хонадонга далолатнома ҳам расмийлаштирилганини баён қилади.

Қарздорлик борасида судга ҳужжатларни тақдим этиш билан А.Тиллаевни қўрқитиб, далолатнома бўйича ҳам қарздорликни тўлашни талаб этади.

3 миллион тўлашга ҳоли йўқ жабрланувчи эса Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонасига аниқлик киритиш мақсадида боради. Оператор унга яшаётган манзили компьютер базасида мавжуд эмаслигини таъкидлайди. Хонадон учун ҳам далолатнома расмийлаштирилмаганлигини қўшиб қўяди.

Ундирувчи ва тўловчилар яна учрашадилар. Катта миқдордаги бу маблағни тўлай олмаслигини айтганида Мақсаджон А.Тиллаевга 2 миллион сўм эвазига барча қарздорлигу далолатномаларни йўқ қилиб беришини айтади. Янгидан пластик картали электрон ҳисоблагич ўрнатиб, компьютер базасида ҳам абонент рақами очиб беришга ваъда беради. Акс ҳолда, қарздорликни Мажбурий ижро бюросига ўтказиб юборишини қўшимча қилади.

ЎзАнинг хабарига кўра, танг аҳволда қолган хонадон соҳиби М.Зокировнинг ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилди. Мақсаджон тезкор тадбирда қўлга олинди.

Суд М.Зокировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ҳар ойлик иш ҳақидан 25 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан, М.Зокировнинг қамоқда ўтирган ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб, жазони 6 ой 6 кунини ўталган деб ҳисоблаб, ўташ учун юқоридаги жазо 2 йил 5 ой 24 кун муддатга ахлоқ тузатиш жазосига қолдирилди.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus