Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Номаълум уч аёл Андижон вилояти ҳокимининг қизини дўппослаб, кийимини йиртди

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Озодликка тасдиқлашича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг 18 яшар қизи 19 июнь куни кечқурун уч нафар шахси номаълум аёл томонидан дўппосланган.


Воқеа Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудига яқин жойдаги тор кўчалардан бирида содир бўлган.


Андижон шаҳар ИИБ навбатчиси, вилоят ҳокимининг қизи калтаклангани ҳақида жабрланувчидан ариза тушмаганини айтди.


Озодлик суҳбатлашган андижонликларга кўра, милиция ҳужумчиларни шаҳар марказидаги бузилган уйларига ҳеч қандай товон пули ва уй ололмаган аёллар орасидан қидирмоқда.


Жабрланган қизнинг бу жанжалдан қандай жароҳат олгани ҳақида маълумот Озодликда йўқ. ​


Андижон вилояти ҳокимининг қизи 19 июнь куни кечга томон номаълум аёллар томонидан калтаклангани ҳақида дастлаб, Андижон шаҳридаги ташкилотлардан бирининг раҳбари Озодликка хабар берди:


“Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизини шаҳарнинг Янги бозор қисмида номаълум шахслар калтаклаб кетишган. Вилоят ИИБ гумонланувчиларни уйи бузилганлар орасидан қидирмоқда”, - деб ёзди исми ошкор этилмаслигини илтимос қилган ташкилот раҳбари.


Андижон вилояти ҳокимлигидаги мулозимнинг айтишича, ҳокимнинг қизини уч нафар шахси номаълум аёл калтаклаган:


“Ҳокимнинг қизини уриб, кўйлакларини йиртиб юборган ва дарҳол воқеа жойидан қочиб кетишган. Бу аёлларнинг сочи сариқ бўлган экан”, деди ҳокимлик мулозими.


Янгибозор яқинидаги уйлари бузилишга тушган аёллар улардан бир неча нафари сўроқ қилинганини тасдиқлади:


“Тўғри, бизнинг уйларни бир кун олдин огоҳлантириб, бузишни бошлаганда катта жанжал бўлган эди. Сабаби, уйларни тезда бўшатиб қўйиш талаб қилинган, бир қанча уйлар куч билан бузилган эди. Ҳамма норози эди. Билмадим, ҳокимнинг қизини урганлар шу гапни айтганми, бизнинг кўчадан бир неча аёлни ушлаб олиб кетишди, жумладан мени ҳам”, - дейди исми сир қолишини сўраган андижонлик аёл.


Унинг айтишича, уларни ҳокимнинг қизи калтакланган жойга олиб боришган:


“Мен кеча, 20 июнь куни эшигимиз тагида турган эдим. Бир пайт мелисани мошинаси келиб тўхтадида, икки мелиса тушиб, мошинага чиқинг, бир жойга бориб келамиз, деди. Нега, десам, қўрқманг, борамизу қайтамиз, гап бор, деди. Қарасам, маҳалламиздан яна икки қизни мошинага миндириб олишган экан. Кейин чиқдим. Бизни Янгибозор яқинидаги бир тор кўчага олиб боришди ва мошинадан тушинглар, деди. Тушиб икки минутча ўша ерда турдик. Мелисалардан бири бошқа мошина турган жойга бориб келди ва бўлди, кетдик деб, яна қайтариб олиб келиб қўйишди”, деди андижонлик аёл.


Бу аёлнинг тахмин қилишича, ўша ердаги автомобиллардан бирида ҳокимнинг қизи ўтирган бўлган ва гумонланувчилар олиб келиниб, таниш учун унга кўрсатилган.


Андижон шаҳар ички ишлар бўлимининг навбатчиси вилоят ҳокимининг қизи калтаклангани ҳақида жабрланувчидан ариза тушмаганини айтди.


Аммо, Ўзбекистон Бош прокуратураси Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизи уч нафар номаълум аёл томонидан жабрланганини Озодликка тасдиқлади.


Прокуратурага кўра, бу воқеа ички ишлар тергови устидан назорат доирасида ўрганилмоқда.


Ҳозирча, прокуратура маълумотига кўра, бу воқеанинг жабрланган қизнинг отаси бўлган вилоят ҳокими фаолиятига алоқадор ёки алоқадор эмаслиги ҳам текширилмоқда.


21 яшар З.А.(Озодлик қизнинг тўлиқ исмини билади, лекин тергов сири учун ошкор этмайди - таҳририят) Андижондаги тиббиёт олийгоҳининг иккинчи курс талабаси ҳисобланади.


У вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Пахтаобод туманида яшайдиган биринчи оиласидан эканлиги айтилади.


 

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus