"Ўзагролизинг" АЖ "Cиздан Телеграм"да чоп этилган мактубга расман жавоб берди
"Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти Сирдарё вилояти "Агротехпахта МТП" МЧЖга лизинг асосида тракторлар етказиб берган. "Агротехпахта МТП" МЧЖ томонидан шартнома шартлари бузилиб, лизинг тўловлари узоқ вақт давомида тўланмаган ва муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
"Ўзагролизинг" АЖ томонидан қонун талаблари асосида лизинг шартномаси бекор қилиниб, тракторлар "Агротехпахта МТП" МЧЖдан қайтариб олинган ва ҳозирги вақтда Сирдарё вилоятидаги фермер хўжаликларига лизингга қайта расмийлаштириб берилмоқда.
Қайта расмийлаштириб берилаётган тракторларни лизингга олишга талабгор фермер хўжаликлари "Ўзагролизинг" АЖнинг Сирдарё вилояти филиалига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишларини сўраймиз:
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Истироҳат боғи кўчаси, 11-уй. Тел.: (0 376) 225 48 81".
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!