Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Тожикистон - МДҲда энг қашшоқ мамлакат

МДҲ Статистик маълумотлар қӯмитасининг ҳисоботига кӯра, Тожикистон аҳолисининг 30 фоиздан кўпроғи қашшоқлик домида кун кечирмоқда. Ушбу ҳисоботда Қирғизистон ва Қазоқистонда қашшоқлик даражаси 25,4 ва 2,6 фоизни ташкил этган. Аммо Ӯзбекистон ва Туркманистондаги ҳолат бўйича маълумот мавжуд эмас.


19 июнь куни МДҲ Интернет саҳифасида чоп этилган ҳисоботда Тожикистон Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлигида энг қашшоқ мамлакат сифатида кӯрсатилган.


Унда таъкидлашича, қашшоқлик даражаси Жаҳон Банки ӯрнатилган халқаро методолгия асосида аниқланган.


Айни методологияга мувофиқ, кунига 1,9 доллардан кам дарома кўрган шахс камбағал ҳисобланади.


БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури 2017 йил охирида эълон қилганҳисоботида ҳам Тожикистон аҳолисининг 30 фоиздан ортиғи тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётгани айтилганди.


Унда урғу берилишича, Тожикистонда 2,5 миллион одам озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган.


Бу рақам Қирғизистонда 6,5, Ўзбекистонда 6,3 фоизни ташкил этади.


Ҳисоботда, айниқса, Тожикистоннинг қишлоқ жойларида витаминли ва калорияли овқатга тўймагани сабабли 5 ёшга тўлмаган кўп болалар жисмоний ривожланишдан қолган.


Айни дамда, 20 июнь куни Тожикистон парламенти қуйи палатасида “Ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш учун қӯшимча маблағ ажратиш” битимининг муҳокамаси жараёнида мамлакатдаги қашшоқлик вазиятига эътибор қаратилди.


Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирининг муовини Саида Умарзода парламент сессисясида чиқиш қилиб, мамлакатдани қашшоқлик даражасини изоҳлаб берди.


- Тожикистонда бирон даромад манбаларига эга бӯлмаган, иш жойи бӯлмаган ва ногирон фарзанди бӯлган шахс қашшоқ ҳисобланади. Қашшоқ оилаларга ҳукумат томонидан молиявий ёрдам етказилиб, уларга электр қувватидан фойдалаш пули 50 фоиз миқдорида кам белгиланган, - деди Саида Умарзода.


Расмий маълумотларга биноан, бугун Тожикистонда 80 мингдан ортиқ оила қашшоқлар рӯйхатига киритилган.


Бу оилалар йилига давлатдан 400 сомоний ёки 46 доллар миқдорида молиявий ёрдам олади.


Тожикистон парламенти раиси Шукуржон Зуҳуров қишлоқ жойлардаги йўқсил оилаларга молиявий ёрдам миқдори жуда кам эканлигидан ташвиш билдирди.


- Бундай оилаларга ойига 20 сомоний ёки 2,5 доллар миқдорида ёрдам берилади. Бу пул қишлоқдан туман марказига боришга ҳаметмайди. Яъни, ушбу молиявий ёрдамнинг маъниси қолмаган. Бу масалани бошқатдан кӯриб чиқиш лозим,-деди Шукуржон Зуҳуров.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus