Тошкентнинг Яккасараой туманидаги 48 ўрта мактаб ўқитувчиси мунтазам дарс қолдириб келган ўқувчини тергагани ортидан ўқувчининг дарғазаб тоғаси тарафидан пичоқланди. Ўқитувчи оғир аҳволда касалхонада ëтибди¸ тоғанинг иши терговда. Мактаб раҳбари ва ота-оналар билан суҳбат асносида Озодлик мухбири воқеага ойдинлик киритди.