Кейинги йил январидан целлофан пакетларни бепул бериш ман қилинади
Мазкур ҳужжат, “Ахборот 24” дастури хабарига кўра, мамлакатда атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда ҳудудларнинг санитария-экологик ҳолатини яхшилаш соҳасидаги тадбирларни қамраб олган бўлиб, унда 2018 йил 1 сентябригача аҳолига атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида фото- ва видеоматериаллар жойлаштириладиган махсус веб-портал ишга туширилиши ҳам кўзда тутилган.