Грознийдаги ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" гуруҳи зиммасига олди
Грознийдаги черковга ҳужум сабаблари ҳақида ҳеч қанақа расмий маълумот йўқ. Россия Тергов қўмитаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими жонига қасд қилганлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган.
Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Telegram мессенжеридаги каналида ҳужум қилганлардан икки нафари Гелдаган қишлоғида яшагани, яна бири Грозний яқинидаги Арғун посёлкасидан экани, гуруҳ раҳбари эса қўшни минтақалардан бирида туғилиб-ўсганини билдирди.
Бу тўртовлон 19 май куни Чеченистон пойтахтидаги Архангел Михаил черковида одамларни гаровга олишга уринганлар. Ҳодиса чоғида икки полициячи ҳамда ибодатга келганлардан бири ҳалок бўлган. Ҳужумчилар полициячилар томонидан отиб ташланган.