Ялпи ҳудудий маҳсулотларни баҳолаш ишлари амалга оширилди
ЯҲМ – миллий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичи бўлиб, муайян вақт давомида минтақанинг иқтисодий ҳудудида жойлашган резидент – институстионал бирликлар ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини ифодалайди. ЯҲМ ишлаб чиқариш усулида, иқтисодий фаолият турлари бўйича ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва маҳсулотларга соф солиқлар йиғиндиси сифатида ҳисобланади.
2018 йилнинг январь – марти якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (23,2 %), саноатнинг энг юқори улуши Навоий вилоятида (69,1 %), қурилишнинг энг юқори улуши Жиззах вилоятида (11,1 %), хизматлар соҳасининг энг юқори улуши эса, Наманган вилоятида (66,0 %) кузатилмоқда.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида (3,5 %), саноатнинг энг кам улуши Сурхондарё вилоятида (12,2 %), қурилишнинг энг кам улуши Тошкент вилоятида (4,0 %), хизматлар соҳасининг энг кам улуши эса, Навоий вилоятида (20,2 %) қайд этилди.
2018 йил январь-мартида 13,2 мингта янги кичик корҳона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 % кам демакдир.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-март ҳолатига аҳоли умумий даромадлари 43,2 трлн. сўмни, бир кишига ўртача ҳисоблаганда 1,3 млн. сўмни ташкил этди.
Бу ҳақда сайтидан маълумот олишингиз мумкин.