Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Қуръони карим мусобақаси ғолиби Умра сафарига бориш имконини қўлга киритади


Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 1 сентябр санасида «Ҳазрати Имом» мажмуасига ташриф буюрган Президентимиз Ўзбекистон Қуръони карим мусобақасини ўтказиш ҳақида кўрсатма берган эдилар.

Шу муносабат билан мамлакатимизда мусобақанинг туман-шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилди.

Ғолиб деб топилган 139 нафар (89 нафар йигит ва 50 нафар хотин-қизлар) иштирокчи мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиш имконига эга бўлишди.

Қувонарлиси, мусобақанинг илк йилидаёқ иштирокчилар сони беш ярим минг нафарни ташкил этди. Бу эса халқимизнинг Қуръонга бўлган юксак муҳаббати ва ихлосини кўрсатади.

Ва ниҳоят, бугун Тошкент шаҳар Талабалар шаҳарчасидаги «Ёшлар Маркази» биносида Қуръони карим мусобақасининг Республика босқичи бошланди.

Мусобақани Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари очиб бердилар. Ҳазрат маърузалари бошида Қуръони карим мусобақаси мўмин-мусулмонларимиз кўпдан бери интиқиб кутган қувончу шодликларни олиб келгани, қалбда мамнунлик, кўзда ёш ила қилинган дуолар, ҳузурбахш тиловатлар сабаб юртимизга файзу баракалар ёғилаётганини таъкидладилар.

Шунингдек, Қуръон ўқиш фойдалари ҳақида оятлардан ва ҳадислардан намуналар келтирдилар.

— Зеро, Қуръон ўқилганда, мўмин-мусулмон банда бутун вужуди билан Каломуллоҳга соме бўлади. Ўқилаётган оятлар ҳақида тафаккур қилади. Ана шунда улуғ ажру савобларга эришади. Бу ҳақида Аъроф сурасининг 204-оятида бундай дейилади:

«Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд шунда раҳм қилингайсиз!» — дея сўзладилар муфтий ҳазратлари.

Шунингдек, мусобақада ҳамкорлик қилганлиги ва уни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берганлиги учун Ёшлар иттифоқи ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар:

— Айниқса, Диний идорамизнинг доимий ҳамкори бўлган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкилоти мусобақани ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилиш таклифи билан чиққани бизни қувонтирди. Биз ушбу таклифни мамнуният билан қабул қилдик. Ёшлар иттифоқи ташкилоти ғолибларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш каби энг улуғ савобли ишларни ўз зиммасига олди, бунинг учун албатта ташаккур айтамиз.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа йигитлар ва хотин-қизлар ўртасида икки ёш тоифаси (18-25 ёш ҳамда 26-40 ёш)да ўтказилади. Йигитлар ўртасида 21-24 апрел кунлари, хотин-қизлар ўртасида эса 25-26 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақа иштирокчилари Ҳифз (Қуръони каримни тўлиқ ёд олган мураттаб қори ва қориялар) ва Тиловат (Қуръони каримни чиройли ўқийдиган, муважжад қори ва қориялар) йўналишларида беллашадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жараённи онлайн намойиш этиш учун катта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилади.

Мусобақа сўнггида жами 36 нафар ғолиб аниқланади.

Ҳифз йўналишида 1-ўрин соҳиблари ота-онаси билан, Тиловат йўналишида 1-ўринга сазовор бўлганлар эса ҳамроҳи билан Умра сафарига бориш имконига эга бўладилар.

Мусобақанинг Ҳифз йўналишида энг юқори балл тўплаган 1-ўрин ғолибига олий соврин - Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси - автомобиль тақдим этилади.

Шунингдек, иштирокчилар орасидан «Энг хушовоз Қуръон қорияси», «Энг ёш Қуръон қорияси» ва «Матонатли қори» номинациялари ғолиблари ҳам аниқланади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus