ТОШКЕНТ – "Tashkent city"ни деб, 6 яшар болам билан кўчага ҳайдаб чиқаришмоқчи"
Комиссия икки ой муддатда менга ва вояга етмаган фарзандимга бир хонали уй ажратишини айтишди. Ваъдаларига ишонган эдим, аммо орадан уч ой ўтиб, мени ва фарзандимни мажбуран ҳайдаб чиқаришмоқчи. Онам, укам ва унинг уйимизда расман рўйхатда турмаган ва яшамаган хотини ва қизига уй берилаётгани сабаб менга уй ажратилмас экан. 2004 йилдан 2018 йилгача барча коммунал тўловларни тўлаб, кўрсатилган манзилда яшаб келган бўлсам ҳам норасида болам билан кўчада дайдиб юрар эканман!
Уйимизни аллақачон буза бошлашди. Жуда қалтис аҳволда қолдим. Президент Шавкат Мирзиёевдан вазиятга аралашиб, ҳуқуқлари поймол бўлаётган оиламизга ёрдам беришини сўрайман. Турли таҳдидларни бас қилиб, бизга бир хонали уй ажратишларини талаб қиламан".
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!