Янги йил тантаналари Тошкентнинг 12 та жойида ўтказилади
Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, янги йил тантаналари пойтахтнинг 12 та жойида ўтказилади.
Қайд қилиб ўтамиз, бу йил байрам арчасиЛабзак ва Қодирий кўчаларида жойлашган "Наврўз" боғига ўрнатилган.
Бундан ташқари, арча ва байрамлар:
1."Мустақиллик" майдонида2. Чилонзор тумани:"Roison Elektronics" корхонаси олди майдонида3. Шайхонтоҳур тумани: "Хадра" майдонида ва "Анхор-Локомотив" истироҳат боғида4.Мирзо-Улуғбек тумани: "Локомотив" истироҳат боғида ва "Эко боғ" олд майдонида5.Олмазор туманида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида6.Яшнобод туманидаги "Дўстлик" ва "Ашхобод" истироҳат боғларида7.Сергели туманидаги "Greenpark" боғида8. Бектемир туманидаги "Қуёшча нури" боғида ташкиллаштирилади.