Cурхондарё вилояти Сариосиё пахта тозалаш корхонаси ўз ишчиларига маошни тўлиқ бермаëтгани ҳақида президент виртуал қабулхонасига шикоят қилганлар таъқибга учрамоқда. Бу ҳақда Озодликка гапирган корхона ишчилари¸ ўзларига "порталчи" деган ном қўйилиб¸ бошқарувдагилар томонидан салбий муносабат кўрсатилаëтганини иддао қилмоқда.